#success
Ўзбек йигити Tesla’га дастурчи сифатида ишга кирди
Дилмурод Янгибоев нуфузли
Tesla компаниясининг Берлиндаги офисида муҳандис дастурчи сифатида иш бошлади ва компания жамоасига қўшилган
биринчи ўзбек йигитига айланди.
Ватандошимизни ушбу ютуқ билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақият тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз,
Tesla компаниясида бундан бир йил олдин
Муштарий Шарифова илк ўзбекистонлик сифатида иш бошлаган эди.
Маълумот учун: Дилмурод Янгибоев
2017-2021 йиллар Тошкентдаги Инҳа университетининг бакалавр босқичида таҳсил олган. 2019-2022 йиллар Ўзбекистондаги
«Udevs», «EPAM Systems» ва 2022 йил бир муддат
Германиядаги «Мomox» каби компанияларида фаолият юритган.
Uzbek.life расмий саҳифаси