Get Mystery Box with random crypto!

#АҚШ АҚШ визасига тааллуқли муҳим хабар! Консуллик бўлими н | Uzbek.life - Расмий канал

#АҚШ

АҚШ визасига тааллуқли муҳим хабар!

Консуллик бўлими ноиммиграцион визалар учун бепул онлайн суҳбат белгилаш билан боғлиқ қийинчиликларни тушунган ҳолда пайшанба куни, 15 сентябр, маҳаллий вақт билан соат 16:00 да 500 дан ортиқ суҳбат ўринлари очяпти. Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб, октябр ойидан декабр ойигача бўлган кунлар учун очилади. Очилган суҳбат ўринлари тезда тўлишини инобатга олиб, берилган имкониятдан унумли фойдаланиш учун, саёҳатчилардан cуҳбат бегилаш учун тайёр бўлишларини сўраймиз.

Эслатма: Суҳбат белгилаш учун сиз аввал онлайн анкета DS-160 формани тўлдиришингиз ва штрих-код рақамига эга бўлишингиз лозим. Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, сиз ўзингизнинг биографик маълумотларингизни айнан виза аризаси (DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритишингиз лозим.

Uzbek.life расмий саҳифаси