Get Mystery Box with random crypto!

Дин азалдан ҳукмрон синф қўлида озодлик воситаси эмас аксинча, | Ex-Muslims | Uzbekistan

Дин азалдан ҳукмрон синф қўлида озодлик воситаси эмас аксинча, қул қилиш воситаси сифатида хизмат қилган - Али Шариати

2. Қайси мусулмон давлатига қараманг; қашшоқлик, коррупция, қийноқлар, шафқатсизлик, ўғрилик, нафрат ва жаҳолат авж олган аммо уларнинг ҳукмронлари саройларда яшайди, фарзандлари ғарбда таълим олади.

3. Ҳукмдорлар илоҳий адолат дея адолатни йўқорига чиқардилар-ки, ер юзида ундан сўз очилмасин.

4. Эй Муовия, агар сиз ушбу саройни ўз пулингизга қурган бўлсангиз, бу исрофгарчиликдир. Агар халқнинг пуллари билан қилинган бўлса, бу хиёнатдир!

5. "Агар шаҳидлик дея жаннатга сўроқсиз ўтадиган мавқе бўлганида, бойлар бу мақомни фақирларга қолдирмас эди."

6. Жаҳолат ҳоким ерда "билимга" жиноят деб қаралади.

7. "Аёллар уйда ўтириб, болаларни тарбиялашлари керак", дейишади.. хўш айтинчи... Билимдан, маърифатдан бехабар одам бола тарбиялай оладими?

8. Сиз ўзингиз аёлларнинг билим олиб ривожланишига изн бермадингиз. У заиф қолди, кейин эса уни "ЗАИФА" деб номладингиз.

9. Улар исломдан халқни талон-тарож қилиш учун восита сифатида фойдаланадилар!

10. Қашшоқлик аслида очлик ёки пул ва олтинга эга бўлмаслик эмас. Қашшоқлик - китоб сотувчиларда сотилмаган китобнинг чангидир. Қашшоқлик - қоғоз майдалагичда газетани майдалайдиган пичоқдир. Қашшоқлик - бу машина ойнасидан ташланган банан қобиғидир... Қашшоқлик - егуликсиз қолган кеча эмас, қашшоқлик "ўйлашсиз", "шубҳаланишсиз" кечган умрдир.

Равшанбей Султан тайёрлади.

Ex-Muslims | Uzbekistan
https://t.me/+k4-XV0IRjnZjNmJk