Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлаётган ёнғинни барта | UZBEKISTONLIKLAR _24🇺🇿

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлаётган ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда

Бугун, 10 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлганлиги бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот яқин дақиқаларда тақдим этилади

ФВВ