Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижонда 5 ойлик келинчакнинг | O‘zbekiston 24

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижонда 5 ойлик келинчакнинг номусига тегишди” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан ИИВ изоҳ берди.

2021 йилнинг 13 май куни фуқаро О.О “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда Андижон тумани, Қорақолпоқ МФЙда жойлашган дала шийпонида фуқаролар С.А ва О.М.лар унга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий алоқада бўлишганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва видеотасвирга олинган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган қизил қора рангли аёллар кўйлаги ва бошқа кийимлари далилий ашё тариқасида ҳолислар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид боилогик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAE5lchB-eHf_a17-Ug