Мактаб ва боғчалар ҳаво ҳарорати исимагунча онлайн таълимга ўтказилиши мумкинМактабгача ва мактаб таълими вазири маҳаллий ҳокимликлар билан III чоракни бошлаш масаласини муҳокама қилди. Видеокоференция тарзда ўтган йиғилишда жойлардаги умумтаълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини яна бир бор қайта таҳлил қилиш зарурлиги таъкидланди.
Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни об-ҳаво шароитлари барқарорлашгунига қадар вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.
http://t.me/UZBEKISTANUZ