Андижон вилояти ҳокимлиги ҳокимнинг қизининг тўйи ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати изоҳ берди. Қайд этилишича, вилоят ҳокими яқин кунларда қизини турмушга узатган. Ҳақиқатдан ҳам, видеолавҳанинг биринчи қисмида Андижон вилояти ҳокимининг қизи ва куёвининг унаштирув маросимидаги суратлар акс этган.
«Аммо, тарқатилган видеонинг иккинчи қисмида турли хил кийим кечаклар билан тўлдирилган гардироблар, уй-жойлар акс эттирилган суратлар вилоят ҳокимига умуман алоқадор эмаслиги аниқланди», — дея қўшимча қилинади хабарда.
@UZBEKISTANUZ