Get Mystery Box with random crypto!

2021 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИ ҲОЛАТИГА ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ: | Uzbekistanofficial - LIVE Namangan Andijon Farg'ona Toshkent Xorazm Navoiy Qashqadaryo Surxondaryo Buxoro Samarqand Jizzax

2021 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИ ҲОЛАТИГА ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:

Хавфсизлик камарини тақмаслик: 122 500 сўм (125-модда)

Телефондан фойдаланиш: 735 000 сўм (128-1-модда)

Телевизордан фойдаланиш: 245 000 сўмдан –490 000 сўмгача (128-2-модда)

Тезликни ошириш: 1*245 000 сўмдан – 5*245 000 сўмдан - 9*245 000 сўмдан - 15*245 000 сўмдан - 25*245 000 сўмгача
(128-3-модда)

Қизил чироқда тўхташ чизиғини босиш: 122 500 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (128-4-модда)

Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 735 000 сўмдан – 3 675 000 сўмгача (128-6-модда)

Транспортни ҳужжатсиз бошкариш: 245 000 сўм (135-модда)

Суғуртасиз машинани бошқариш: 245 000 сўм (135-1-модда) Бунда суғурта полисида яқин қариндошлар киритилган бўлса мустасно.

Носоз транспортдан фойдаланиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (139-модда)

Маст хайдовчига транспортни бериш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01")

Мастликни текширишдан бош тортиш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 15 баравар (3 675 000 сўм) — (136-модда)

Маст холатда машина хайдаш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01")

Авариядан кейин қочиб кетиш: транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади ёки 30 баравар (7 350 000 сўм)

Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 122 500 сўм (128-модда)

Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 245 000 сўм (127-модда)

Ойналарни қорайтириш (рухсатномасиз тонировка ): 6 125 000 сўмдан – 9 800 000 сўмгача (126-модда)

Темир йўлдан ўтиш қоидаси бузиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (130-модда)

Гурух бўлиб харакат қилиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (129-модда)

Авария холати келтириб чиқариш: 2 450 000 сўм (128-5-модда)

ДАН ходими талабини бажармаслик: 122 500 сўмдан – 490 000 сўмгача (194-модда)

Пиёдалар йўл қоидасини бузиши: 73 500 сўм (138-модда)

@UZBEKISTANUZ