Get Mystery Box with random crypto!

Наманганда 76 та қоидабузарлиги бор ҳайдовчи қарийб 31 млн жар | O‘zbekiston Sadosi

Наманганда 76 та қоидабузарлиги бор ҳайдовчи қарийб 31 млн жарима тўлади

МИБнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан кўп миқдорда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчидан жарималар ундирилган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи ўзи бошқарувидаги машинада асосан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳамда йўл чизиқларини босиб ҳаракатланиш билан боғлиқ қоидабузарликларни содир қилиб келган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳайдовчи 76 та "нарушение"га  30,8 млн сўм жаримани тўлаб, қарздорликни тўлиқ бартараф қилган.

http://t.me/UzbekistanSadosi