2024-05-09 17:19:58
ФВБ фавқулодда огоҳлантириш билан чиқдиТошкент шаҳар ФВБ бугун пойтахт ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли аҳолидан керакли хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилмоқда.
Жумладан:
яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этади.
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
50.0K views14:19