Get Mystery Box with random crypto!

Ерда сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони юз бериши мумки | Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар

Ерда сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони юз бериши мумкин

Сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони 10 майдан 11 майга ўтар кечаси Ерда юз бериши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев РИА Новости нашрига маълум қилди.

«Сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори бешинчи даражадаги магнит бўрони содир бўлиши мумкин. Уч кун ичида Қуёш сайёрамиз томон тўртта жуда катта плазма булутини улоқтирди. Улардан баъзилари бундан ҳам каттароқ объектга бирлашади ва бугун тунда Ернинг магнит майдонига зарба беради», деди мутахассис.

Олимлар бўрон кучини камида G4.33 бўлишини тахмин қилмоқда, аммо 15 фоиз эҳтимоллик билан G5 даражага етиши мумкин, деб тушунтирди Богачев.

Мутахассисга кўра, сўнгги икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлган, чақнаш фаоллиги даражаси ўн балли шкала бўйича 9,8 га яқин. Кейинги 2-3 кун ичида портловчи энергиянинг сўниши кутилмоқда.

https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL