Get Mystery Box with random crypto!

Москва аэропортларида қолиб кетган Тожикистон фуқаролари билан | Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар

Москва аэропортларида қолиб кетган Тожикистон фуқаролари билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда

27 апрел кун якунига кўра, Россия пойтахтидаги Внуково халқаро аэропортининг фуқароларни вақтинча сақлаш зонасида 954 нафар Тожикистон фуқароси тегишли санитария шароитлари таъминланмаган. Қолган фуқаролар орасида Россия ҳукумати таълим квоталари ҳисобидан у ерда таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар ҳам бор.

Внуково аэропортида қолиб кетган Тожикистон фуқароларининг умумий сонидан 322 нафари кўп соатлик кутишдан сўнг Россия ҳудудига киритилди. Шу билан бирга, мавжуд маълумотларга кўра, Россия ҳукумати 306 кишини "қувиб чиқариш рўйхати"га қўшиш ниятида. Бундай чекловлар фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланади.

Россия пойтахтининг Жуковский, Домодедово ва Шереметьево аэропортларида ҳам вазият мураккаб. Уларда ўнлаб тожикистонликлар тегишли шароитларга эга бўлмаган ҳибсхоналарда сақланмоқда.

https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL