Get Mystery Box with random crypto!

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлди Шанхай Ҳамкорлик | O‘zbekiston yangiliklari 24

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) сешанба куни Эроннинг ассоциацияга аъзо давлатлар қаторига киришини расман эълон қилди, бу ҳақда Ҳиндистон раислигидаги ташкилотнинг 23-саммитида қарор қабул қилинди.

Эрон давлатлараро ассоциациянинг тўққизинчи аъзоси бўлди. 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эроннинг ташкилотга аъзо бўлиш мажбурияти тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.

ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб ташкилот таркибига олтита давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган бўлса, 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон уларга қўшилди.

Telegram kanali

O'ZBEKISTON YANGILIKLARI 24 shu kanalga siz xam obuna bo'ling !
https://t.me/joinchat/AAAAAFffjxaO-5u2S7Jggw