Get Mystery Box with random crypto!

UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжерида жорий йилни | O‘zbekiston yangiliklari 24

UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжерида жорий йилнинг 3 июнь куни Бўка туманида вафот этган Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро У.С.нинг ўлими билан боғлиқ ахборот, бел қисмидаги қизариш аломатлари мавжуд бўлган эркак кишининг мурдаси расмлари билан тарқалмоқда. Мазкур расмлар тарқатилаётган ахборотга мос келмайди.

Ушбу расмлар 1975 йилда Янгийўл шаҳрида туғилган маҳкум Хидиров Ф.А.га тегишли бўлиб, у 2010 йилда ЖКни 273-моддаси ва 164-моддаси билан судланиб 11 йил озодликдан маҳрум этилган бўлиб, “Ўта хавфли рецидивист” деб топилган. Маҳкум “Ўпка силининг 4 клиник босқичи” касаллиги асоратлари оқибатида 2021 йилнинг 18 июнь куни вафот этган. Баданида тан жароҳатлари аниқланмаган. Бел қисмидаги қизаришлар “мурда доғи” ҳисобланади ва тан жароҳатларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

Telegram kanali

O'ZBEKISTON YANGILIKLARI 24
https://t.me/joinchat/AAAAAFffjxaO-5u2S7Jggw