Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон мустақиллиги дахлсиздир. Ватанимиз Ўзбекистонни с | O‘zbekiston yangiliklari 24

Ўзбекистон мустақиллиги дахлсиздир.

Ватанимиз Ўзбекистонни суверен демократик республика сифатида 150 дан ортиқ давлатлар тан олган.

Жумладан,
Хитой - 1991 йил 27 декабрда
АҚШ - 1991 йил 25 декабрда халқаро майдонда мустақил субъект сифатида тан олган.
Россия билан 1992 йил 20 мартда дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича протокол имзоланган ва Ўзбекистон мустақил мамлакат сифатида эътироф этилган.

Мамлакатимиз БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли тузилмаларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

Мамлакатимизда 120 дан ортиқ миллат ва элатлар тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келмоқдалар. 36 миллионлик Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилда 40 миллионга, 2040 йилда 50 миллионга етиши прогноз қилинмоқда.

Биз 3 минг йиллик давлатчилик тарихига эга бўлган юртмиз.

Шу туфайли, постсовет худудидаги мамлакатларнинг мустақиллиги борасидаги ҳар қандай шубҳалар ва зиддиятли фикрларнинг Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ўзбекистон мустақиллиги дахлсиздир.