Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон самбо ассоциацияси мутасаддилари АҚШ элчихонаси том | SAMBO ASSOCIATION OF UZBEKISTAN🇺🇿

Ўзбекистон самбо ассоциацияси мутасаддилари АҚШ элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда иштирок этишди

Кеча, 29 август куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Дениэль Розенблум таклифига биноан элчи қароргохида махсус тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, юртимиздаги спортга оид федерация ва ассоциациялар қаторида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбарияти ва ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Дўстона рухда ташкил этилган тадбирда спортга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбари Алишер Алимов элчи жанобларига ассоциациянинг махсус эсдалик совғасини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон самбо ассоциацияси АҚШ элчихонаси билан “Ўз ўзини ҳимоя қилиш орқали аёллар ва қизларнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳасида яқиндан ҳамкорлик қилаётганлиги ҳақида хабар бергандик.


@uzbekistan_sambo