Get Mystery Box with random crypto!

Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига тўйларга бориш тақиқланди А | O'zbekiston 24

Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига тўйларга бориш тақиқланди

Амалдорларга исрофгарчиликка йўл қўйилган тадбирларга бормаслик тавсия этилди.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров президент администрацияси ҳайъати йиғилишида ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юришни» тақиқлади.

Унинг сўзларига кўра, президентнинг барча фармон ва кўрсатмалари ўз вақтида бажарилиши керак. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Садир Жапаровнинг тўй вақтида чорва сўйишни тақиқлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақидаги қарорига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Агар бирор жойда исрофгарчиликни кўрсангиз, у ерга борманг. Тўйма-тўй юрманг», деди Оқилбек Жапаров.

Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг

O'zbekiston24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг