Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда сўнгги уч ойда мингдан ортиқ фоҳиша қўлга олинди. | O'zbekiston 24

Тошкентда сўнгги уч ойда мингдан ортиқ фоҳиша қўлга олинди.

Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.


Қайд этилишича, жамиятдаги салбий иллатлардан бири бўлган фоҳишахона сақлаш ва интим хизматлар билан шуғулланиш ҳолатларига қарши курашиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тезкор-профилактик тадбирлар кучайтирилган олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг уч ойи давомида Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1 068 нафар шахслар аниқланган бўлиб, маъмурий тартибда жавобгарликка тортилган. Ўрганишлар жараёнида жиноятчиларнинг 92,8 фоизи (992 нафар) вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этгани маълум бўлган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг уч ойи давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 209 та ҳолат аниқланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг

O'zbekiston24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг