Get Mystery Box with random crypto!

Эртага Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти тўхтатилади Т | UZBEKISTAN NEWS 24.uz|Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар

Эртага Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг икки тумани: Сергели ва Янгиҳаёт туманида 31 март куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.Ҳудудгаз Пойтахт

Хабарга кўра, Сергели тумани “Юқори дархон” МФЙ, Наврўз кўчасида жойлашган д-159 ммли ўрта босим газ қувурига, газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Сергелитумангаз” ва “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлимлари томонидан амалга ошириш режалаштирилган. Шу туфайли 31 март куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан Сергели тумани аҳоли истеъмолчилари: Наврўз, Ёрқин ҳаёт кўчаларидаги жами 528 та уй хўжаликларида, улгуржи истеъмолчилари:

Мактаб – 1 та;
ММТ – 1 та;
Нонвойхона – 4 та;
Маиший ишлаб чиқариш корхонаси – 5 та.
Янгиҳаёт тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: Наврўз, Паст дархон кўчаларидаги жами 250 та уй хўжаликларида ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти тўхтатилади

@UZBEKISTAN_NEWS_24uz -Энг тезкор хабарлар канали