Get Mystery Box with random crypto!

1938 йил 4 октябрь куни кўплаб ўзбек зиёлилари, маърифатпарвар | ILDIZ

1938 йил 4 октябрь куни кўплаб ўзбек зиёлилари, маърифатпарвар жадидлар отиб ташланган кун. Биз ушбу қатағонларни кўп эслаймиз бироқ Сталин репрессияларида қатнашганлар, НКВД махсус "тройка"си аъзолари ҳеч тилга олинмайди. Худдики кўринмас куч уларни қатағон қилгану кейин ғойиб бўлган.

Демак танишамиз: Илк ўзбек миллатига мансуб Ўзбекистон ЦК компартияси биринчи котиблари - Акмал Икромов ва Усмон Юсупов. Иккиси ҳам НКВД махсус тройкаси аъзоси сифатида репрессияларда фаол қатнашган. НКВД тройкасига ёпиқ судлар ўтказиб, ўлим ҳукмлари чиқариш ваколати берилган.

Акмал Икромов Туркистондаги озодлик учун кечган "босмачилик" ҳаракатларини қаттиққўллик билан бостиргани билан ҳам машҳур. Унинг ўзи ҳам 1937 йил кузида ҳибсга олиниб, 1938 йил мартда учинчи Москва процессидан сўнг отиб ташланган. Унинг ўрнига келган Усмон Юсупов қатағонларни фаол давом эттиради. Юсупов 13 йил Ўзбекистонни бошқарганидан сўнг СССР пахта саноати вазири сифатида бир муддат фаолият юритади. 1966 йилда Янгийўл тумани Халқобод комбинати бошлиғи бўлган пайтида тинч ва осойишталикда вафот этади.

Кимдир бу шахслар ўша пайт шундай ишларга мажбур бўлишган, буйруқни бажаришган дейиши мумкин. Лекин менда уларни оқлаш ёки қоралаш мақсади йўқ. Шунчаки бу тарихимизнинг бир бўлаги. Ва уни билишимиз зарур.

https://telegra.ph/Akmal-Ikromov-va-Usmon-YUsupov-10-04

@nozimsafari