Get Mystery Box with random crypto!

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ РОБИТАСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШДИЛАР | Узбек Бозор

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ РОБИТАСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Шу йил 20 ноябрь куни Ислом олами робитаси Бош котиби таклифига биноан ушбу нуфузли ташкилотнинг Макка шаҳридаги қароргоҳига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюрдилар.
Бош котиб маслаҳатчиси Абдулазиз Сарҳан жаноблари билан Муфтий ҳазратлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Муфтий ҳазратлари мамлакатимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Муфтий ҳазратлари икки мамлакат ўртасидаги алоқалар тараққий этаётгани, шу йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд таклифига биноан Саудия Арабистонига ташрифи ҳамкорлик алоқалари ривожланишига хизмат қилаётганини алоҳида қайд этдилар...

https://telegram.me/Uzbekbozor