Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан | Uzbekyurist | Rasmiy kanal

#Биласизми

Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
мусиқа чалиш;
товуш сигналлари бериш;
хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш

фуқароларга 100 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 150 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
@uzbek_yurist