Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бо | Uzbekyurist | Rasmiy kanal

#Биласизми

Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан бевосита ёки ДХМ орқали амалга оширилиши лозим.

Туғилганликни қайд этиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси.

Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб 1 ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарур.

Каналга уланиш
@uzbek_yurist