Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Ҳажми катта ёки вазни 5 килограммдан зиёд товарн | Uzbekyurist | Rasmiy kanal

#Биласизми

Ҳажми катта ёки вазни 5 килограммдан зиёд товарни таъмирлаш, нархини тушириш, алмаштириш учун элтиш ва истеъмолчига қайтариб келтириб бериш сотувчининг (ишлаб чиқарувчининг) кучи билан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.

Ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда товарни элтиш ва қайтариб олиб келиш истеъмолчи томонидан амалга оширилиши мумкин. Бунда истеъмолчининг товарни элтиш ва қайтариб олиб кетиш билан боғлиқ харажатларини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) қоплаши шарт.

Каналга уланиш
@uzbek_yurist