Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Йўқолган нарсани топиб олган шахс уни йўқотган | Uzbekyurist | Rasmiy kanal

#Биласизми

Йўқолган нарсани топиб олган шахс уни йўқотган шахсни, нарса эгасини ёки уни олиш ҳуқуқи бўлган бошқа шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

Ашё бинода ёки транспортда топилганда, у шу бинонинг ёки транспортнинг эгасига топширилади.

Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Топилган ашё қайтариладиган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Каналга уланиш
@uzbek_yurist