Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН ХУШХАБАР УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА! | Uzbek Video

#Тезкор
ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН ХУШХАБАР

УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Uzbek_video_rasmiy