Get Mystery Box with random crypto!

Айрим ҳудудларда мактаб ўқувчилари учун бепул овқат берилиши к | Uzbek Video

Айрим ҳудудларда мактаб ўқувчилари учун бепул овқат берилиши кўзда тутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш йўлга қўйилади.

Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2022 йил 1 апрельдан бошлаб бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

@Uzbek_video_rasmiy