Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда камдан кам кузатиладиган умрбод қамоқ жазо бўйича | Uzbek Video

Ўзбекистонда камдан кам кузатиладиган умрбод қамоқ жазо бўйича ҳукм ўқилди

1997 йил Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган йигит 2021 йил 29 июль куни кеч соат 23:30ларда олдиндан тайёрланган ошхона пичоғи, тиббий ниқоб ва қўлқопни олиб ўзининг яшаш хонадонида бўлган М.А, А.Е, А.Е, Б.Қ, М.Ани пичоқлаган.

Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида ваҳший қотилга ҳукм ўқилди.

Шавкат Исмоналиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси, 119-моддаси 2-қисми “г” банди, 130-моддаси 2-қисми “а” банди, 219-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 97-моддаси 2-қисми “а,в,г,ж,р” бандлари билан, Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисми тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

@Uzbek_video_rasmiy