Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзбекистонликлар сенятбрь ойида неча кун дам олишади? Энг а | Uzbek ustalari

​​Ўзбекистонликлар сенятбрь ойида неча кун дам олишади?

Энг аввало, ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар сентябрь ойида 10 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса 6 кун дам олишади.

Мустақиллик байрами арафасидаги дам олиш кунлари

Байрам арафасида ҳафтасига 5 кунлик ишловчилар кетма-кет 4 кун, 6 кунликлар эса 2 кун дам олишади. Жумладан, қуйидагича:

5 кун ишловчи ходимлар учун:

31 август
– шанба;
1 сентябрь – якшанба (байрам);
2 сентябрь – душанба (қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни).

Изоҳ: 5 кунликлар 7 сентябрь, шанба куни ишга чиқишлари лозим.

6 кун ишловчи ходимлар учун:

1 сентябрь
– якшанба (байрам);
2 сентябрь – душанба (қўшимча дам олиш куни);

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 31 август (шанба) ҳамда 3 сентябрь (сешанба) кунлари ишга чиқишлари лозим.


@xushnudbek