Get Mystery Box with random crypto!

​​#Руҳият Эркак нега уйига шошилмайди? Баъзи аёллар кунбўйи | AYOLLAR dunyosi🕊💕

​​#Руҳият

Эркак нега уйига шошилмайди?

Баъзи аёллар кунбўйи турмуш ўртоғини интизор бўлиб кутадию, эри эса уйга қайтишга сира ошиқмайди...

Эр уйга келишга шошилмаётган бўлса, демак, уйда у кутган нарса йўқ. Ёки эркак ўзига нима кераклигини ўзи ҳам яхши англаб етгани йўқ. Яна шу истакни уйда ўзи ҳам ярата олмаслиги мумкин. Учинчиси, у истаган нарса ишхонанинг ўзида бор.

Хотин нимага эрини ишдан қайтмаётганлиги сабабини ўйлаб кўриши керак. Балки уй болаларнинг шовқин-суронига тўладир. Агар эр шу сабабдан уйга шошилмаса, плакатга болалар билан тўла уй, сочилган ўйинчоқлар, кўп кишилик тўкин дастурхоннинг расмини чизиш керак. Яна бир суратда эса болаларсиз шинам уй, сокинлик ҳукм сурган совуқлик акс этган расмни чизиш лозим бўлади.

Болалар билан яшашнинг ўзи катта бахт эканлигини эрнинг онгига сингдириш керак. Қолаверса, ҳамманинг ўз орзу-ниятлари бўлади. Кимнингдир энг асосий нияти оила бағрида бўлишга интилиш, яна кимдир ишида ҳар-хил ютуқларга эришишни мақсад қилган бўлади.

Нима бўлган тақдирда ҳам хотин бақир-чақир қилиб, жанжал чиқармаслиги керак. Эрига ҳар доим ширин муомалада бўлса, қачондир эрнинг ҳам кўнгли юмшайди ва хотинини уйимнинг маликаси деб эъзозлайди.

Ишонаверинг!

Ayollar dunyosi kanaliga OBUNA BO'LING

@UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI