Get Mystery Box with random crypto!

#14-январь Ҳазил шеър Синглиммисиз ё ёрмисиз, Муғомбиру, ай | Uzbek Gold

#14-январь
Ҳазил шеър


Синглиммисиз ё ёрмисиз,
Муғомбиру, айёрмисиз,
Эй аёллар тайёрмисиз,
Эркакларнинг байрамига?

Билмам, қанча иғвонгиз бор,
Ҳар кун битта ғавғонгиз бор,
Бугун қандоқ совғангиз бор,
Эркакларнинг байрамига?

Совға изланг сал бундайроқ,
Ҳеч бўлмаса, тўн ва қалпоқ,
Ярашмайди энди пайпоқ,
Эркакларнинг байрамига!

Энг чиройли сўзни ҳарфланг,
Хизматига жонни сафланг,
Яширилган пулни сарфланг,
Эркакларнинг байрамига.

Ҳамдам, Мухтор, Али, Вали,
Ғулом келар... кейин Ғани,
Дастурхонни тузанг қани,
Эркакларнинг байрамига.

Ошлар дамланг ёғлиқ-ёғлиқ,
Қилсак арзир кўнгли чоғлиқ,
Саккизинчи март ҳам боғлиқ,
Эркакларнинг байрамига.

Майли тилло ва лаъл берманг,
Пуч ёнғоқ ваъдалар берманг,
Бир илтимос: ҳалал берманг,
Эркакларнинг байрамига!

@UZBEK_GOLD