Get Mystery Box with random crypto!

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Cobalt «Optima»ни сотуви бо | UZBEK TV

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Cobalt «Optima»ни сотуви бошланганини маълум қилди

UzAuto Motors компанияси истеъмолчиларнинг талаб ва таклифларини ўрганиб чиқиб, янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt «Optima» автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади.

Эндиликда харидорларга автомат узатмали Chevrolet Cobalt автомобилини қуйма диск ўрнига пўлат диск билан сотиб олиш имконияти берилмоқда. Шунингдек, «Optima» комплектацияси орқа қорайтирилган ойна, кучайтирилган двигател ва ҳимоя картерини ўз ичига олади.

Пўлат дисклар нотекис йўлларда автомобилнинг юмшоқ ва муаммосиз ҳаракатланишини таъминлайди. Шулар билан биргаликда, нотекис йўлларда шикастланишдан ҳимоялаш, қулай хизмат кўрсатиш ва маълум бир шароитларда ёқилғи тежамкорлиги билан аҳамиятлидир.

«Янги модификациядаги автомобиль май ойидан бошлаб расмий диллерлик марказларида оптималлаштирилган нархда сотувга чиқарилади», дейилади хабарда.

@Uzbek