Get Mystery Box with random crypto!

ЙПХ ходими 800$ пора билан қўлга олинди Узун туман ИИБ ЖХХ ЙХ | Узбегим Уз | Uzbegim Uz

ЙПХ ходими 800$ пора билан қўлга олинди

Узун туман ИИБ ЖХХ ЙХХГ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори катта сержант Ш.А. фуқаро К.Қ. га унга тегишли бўлган “Жентра” русумли автомашинаси олд ойналарини махсус рухсатномасиз қорайтирганлиги ҳолати бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан жаримага тортмасликни ваъда қилиб, эвазига ундан 800 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини тамагирлик йўли билан талаб қилиб, талаб қилган 800 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларини Узун тумани “Бахористон” маҳалласи, Н.Рамозонов кўчасида жойлашган туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт бўлими биносида олган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.

@Uzbegimuz_24 - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!