Get Mystery Box with random crypto!

Президент фармони билан Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбирк | Emb of Uzbekistan to EU & Benelux

Президент фармони билан Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлиги оширилади:

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда;
ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига БҲМнинг бир баравари миқдорида белгиланди.

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари (М. Убайдуллаев, А. Камалов, Д. Султанов) Қорақалпоғистон Республикасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2022 йил якунига қадар дастур учун ажратилган ресурслар ҳисобидан қўшимча равишда 200 миллиард сўм кредит ажратилади;

2022 йил 1 октябрга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун (кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат, бошқа зарурий эҳтиёжлари учун) ҳар бир кам таъминланган оилага БҲМнинг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пулларини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қўшимча 100 миллиард сўмгача маблағ ажратилади ва бошқалар.

Telegram | YouTube