Get Mystery Box with random crypto!

#Билиб_олинг Кадастр паспортини тайёрлаш муддати ва шартлар | 🇺🇿 ISH BOR 🇺🇿

#Билиб_олинг

Кадастр паспортини тайёрлаш муддати ва шартлари қандай?

Кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;
умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;
умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;
умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;
умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.

Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди

@Uzb_Vakansiya