Get Mystery Box with random crypto!

UZBEKISTAN24 | Расмий канал Тезкор Xабарлар🇺🇿

Kanal manzili: @uzb24_tezkor
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.86K
Kanalning ta’rifi

⚡️Факат тасдикланган маълумотлар, энг сунгги тезкор ва долзарб янгиликлар!
📄АОКА томонидан берилган №5713 гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
🌐 instagram.com/uzb24_rasmiy
🇺🇿Reklama uchun : @Uzb24_ADMINI

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2024-05-14 19:23:03
#Диққат
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида енгил автомобиллар бозорида сотувлар камаймоқда

Мутахассисларнинг фикрича, бунинг сабаби автокредитларни бериш қоидаларининг мураккаблашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга, электромобиллар бозорида савдо кўрсаткичлари ошди.

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
5.2K views16:23
Ochish/sharhlash
2024-05-14 16:16:15
Ёшлик эликсири: олча шарбати ёшаришга ёрдам беради

Олча таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар ҳужайраларни йўқ қилишдан, қаришдан ҳимоя қилади ва қондаги шакар даражасини пасайтиради.

Кекса одамлар кўпинча уйқусизликдан азият чекишади ва уйқу гормони мелатонинни ўз ичига олган олча шарбати бу муаммони ҳам ҳал қилишга ёрдам беради.

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
6.3K views13:16
Ochish/sharhlash
2024-05-14 15:07:49
#Тезкор
Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ ходимлари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқуридан болани соғ-саломат олиб чиққан.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизга ҳушёр бўлинг!

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
9.9K views12:07
Ochish/sharhlash
2024-05-14 10:52:03
Янгиланган Cobalt нинг ҳозирча фақат ички дизайни ўзгаради. Ташқи ўзгариш 2026 йилга қолдирилади

UzAuto Motors Cobalt 2 автомобилнинг ички кўриниши ўзгарган вариантини шу йилнинг ёзидаёқ сотувга чиқаради. Унда ҳайдовчи таблоси, ўриндиқлар эшик қисмидаги маълум жойлар ва ўриндиқлар ўзгариши маълум бўлди. Ўриндиқ сунъий чармдан магнитола ўрнида эса сенсорли гаджет ўрнатилиши кўзда тутилган.

Аммо 2 йил олдин тармоқларда тарқалган Cobalt 2 янгича ташқи дизайни ҳали бери чиқмаслиги маълум бўлди. Инсайдерларга кўра, ташқи дизайн ўзгариши 2025 йилнинг охири 2026 йилнинг бошларига қолдирилди.

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
14.6K views07:52
Ochish/sharhlash
2024-05-14 08:59:29
#Долзарб

Ёз келяпти, кўпчилик кондиционер ишлатиб касаллик орттириб олади

ИССИҚ КУНЛАРДА КОНДИЦИОНЕР ИШЛАТИБ КАСАЛ БЎЛИБ ҚОЛМАСЛИК СИРИ ОЧИЛДИ.


Яқинларга улашинг

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
15.1K views05:59
Ochish/sharhlash
2024-05-14 07:13:31
#Диққат #Тезкор

Бу йил "Битирув оқшомлари" ўтказиш тақиқланади

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш тақиқланади, - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
15.8K views04:13
Ochish/sharhlash
2024-05-14 06:48:08
#ТЕЗКОР #ТАЪЗИЯ
МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИ ОТАЛАРИ ВАФОТ ЭТДИ

Яқинларига сабр тилаймиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун


Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
14.0K views03:48
Ochish/sharhlash
2024-03-15 18:46:50
Навоийга йӯл олган ароқлар тӯхтатилди

Қашқадарёда фуқаро ўз уйида яширин 6 минг дона қўлбола усулда тайёрлаган «Шаҳрисабз» номли алкоголь маҳсулотларини Навоий вилоятида ўтказиш учун олиб кетилаётганда қўлга тушди.

Шунингдек, унинг уйидан жами 2 568 дона «ШАҲРИСАБЗ» ва «Русская» номли қўлбола алкоголь маҳсулоти, 1 796 дона қалбаки акциз марка, 920 литр спирт, 6 500 дона ёрлиқ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
14.3K viewsedited  15:46
Ochish/sharhlash
2024-03-15 18:02:11
Ўзбекистонда дори-дармон, сув, канализация, иситиш тизими ва бошқа хизматлар нархлари ошади

Давлат солиқ қўмитаси 2024-йил 1-апрелдан бошлаб мамлакатимизда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади ва нархлар ошиши кутилмоқда, деб маълум қилди:

• тиббий ва ветеринария хизматлари;
• дорилар;
• сув таъминоти,
• канализация,
• санитария тозалаш,
• иссиқлик таъминоти.

Илгари ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланма нол ставкада ҚҚС солинади.

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
13.8K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2024-03-15 16:46:54
Тошкентнинг 11 та бозорида Наврўз муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди

Булар:

Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ,
Миробод тумани —  “Миробод деҳқон бозори” АЖ
Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ
Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ
Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ
Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ
Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ
Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ
Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ
Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ
Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори”АЖ

Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
13.6K viewsedited  13:46
Ochish/sharhlash