Get Mystery Box with random crypto!

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш Ҳайдовчиларнинг т | Makro Mebel

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши —

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (6 млн. 125 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари (9 млн. 800 минг сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш —

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (6 млн. 125 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.