Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Тошкентда ёмғир ёғади Бугун, 3 октябрь куни бутун Ўзбек | UzA | Tezkor xabarlar

Бугун Тошкентда ёмғир ёғади

Бугун, 3 октябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли ҳаво кузатилади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Жиззах  вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади ва Фарғона водийси вилоятларида кечга тамон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +21+26 бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +22+24 бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +12+17 бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz