Get Mystery Box with random crypto!

2022/2023 ўқув йили учун ҳозиргача 27 897 нафар талабага 317 м | UzA | Tezkor xabarlar

2022/2023 ўқув йили учун ҳозиргача 27 897 нафар талабага 317 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди. Ушбу кредитларнинг 242 миллиард сўми хотин-қизларга берилган.

Таълим кредити олиш учун https://talim-krediti.uz/ платформаси орқали ариза топшириш мумкин. Аризалар бир кун муддатда кўриб чиқилади.

Президент қарорига кўра, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларга 7 йил муддатга 14 фоиз ставкада таълим кредитлари ажратилиши белгиланган. Бунда, таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz