Get Mystery Box with random crypto!

#матбуот_анжумани Йил бошидан буён 200 млрд сўмлик 670 дан | UzAuto_official

#матбуот_анжумани

Йил бошидан буён 200 млрд сўмлик 670 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг асосида етказиб берилди

Бу ҳақда АОКАда «Ўзавтосаноат» АЖ мутасаддилари, тизим ташкилотлари раҳбарлари, «Автосаноат агро лизинг» компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.


1 январь 2022 йилдан ўз фаолиятини бошлаган “Автосаноат агро лизинг” фаолиятининг асосий йўналиши мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини субсидияли ва имтиёзли шартларда фермер хўжаликлари ва кластерларга лизинг асосида етказиб беришдан иборатдир.

Бугунги кунда “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”, “Агрегат заводи”, “Технолог” акциядорлик жамиятлари, “УзКлаасАгро”, “Лемкен Чирчиқ” қўшма корхоналари ҳамда “Тошкент агро трактор” МЧЖ каби маҳаллий ва ҳорижий ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларига техника умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратиш ҳамда лизинг фоизининг 10 фоиздан юқори қисмини субсидидия асосида давлат томонидан қопланиши кўзда тутилган.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк