Get Mystery Box with random crypto!

АЙБНОМА Беҳзод Фазлиддинга айтиб қўйинглар, Бу тун ҳам ухлама | Tashvishlardan tashqari...

АЙБНОМА

Беҳзод Фазлиддинга айтиб қўйинглар,
Бу тун ҳам ухламай чиқди отаси.
Узун бўлиб кетди, тилин қийинглар,
Онаси кўксида ғамлар шодаси.

Қишлар келиб бўлди, у гап тузгунча,
Бир бор ҳовлисида қор кураб берсин.
Бировга ёқай деб гуллар узгунча,
Бориб онасининг дардини терсин.

Кейин гуллайверсин, кўкарсин, майли,
Отанинг дуоси бошлагай тахтга.
Нега толейидан йўллари айри,
Онасиз ҳам бориш мумкинми Бахтга?!

Ишига ишқ қўйган қандай фарзандки,
Лоақал кўнглини очиб кетмайди.
Дарвоқе, у кишим шунчалар бандки,
Ўзидан бошқага вақти етмайди...

2007

Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Тушларингдан_чиқиб_келдим