Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ёшлар: билим ва амалиёт” лойиҳасини | QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ёшлар: билим ва амалиёт” лойиҳасини кенг жорий этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилиши таъкидланди. Бу борада янги билимларни ўзлаштириш ва амалиётда қўллаш, замон талабларига мос ҳар томонлама етук мутахассисларни тайёрлаш, аграр таълим тизими билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш борасида кенг имкониятлар яратилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан старт берилган “Ёшлар: билим ва амалиёт” лойиҳаси талаба-ёшлар фаоллигини таъминлаш, уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келгусида талаба-ёшларни мутахассисликка тайёрлаш орқали аграр соҳа тармоқлари ҳудудий бўлинмаларига ишга тавсия этиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантиришга замин яратиш мақсад қилинган.

-Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган университетнинг иқтидорли талаба-ёшлари ва битирувчилари хужжатлари қабул қилинди, дейди Вазирликнинг Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Умида Саидова. - Лойиҳа қатнашчилари билан суҳбатлар ўтказилиб, бунда талабаларнинг нафақат аргар соҳадаги назарий билим ва кўникмалари, балки уларнинг шахсий сифатлари, иқтидори, қизиқишлари ва келажакдаги мақсадлари аниқланди.

Суҳбат натижасига кўра, талабалар Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизим ташкилотларида ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўташлари белгилаб олинди.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube