Get Mystery Box with random crypto!

#Фойдали_маълумотлар МЕВA СИЙРAКЛAШТИРИШНИНГ 10 ҚОИДAСИ (ДAН | AgroMart.Uz

#Фойдали_маълумотлар

МЕВA СИЙРAКЛAШТИРИШНИНГ 10 ҚОИДAСИ
(ДAНAКЛИ МЕВAЛAР УЧУН)

1. БУТAШ (ОБРЕЗКA)
Мева сийраклаштиришнинг биринчи босқичи тиним давридаги буташдан бошланади. Керагидан ортиқча мева берувчи шохларни сийраклаштириш қолган мева берувчи шохлар ҳосилдорлигини оширади ва баҳорда қўл билан
сийраклаштиришга бўлган талабни камайтиради.

2. СОҒЛОМЛИЛИГИ
Меваларни дарахтингиз соғломлигига қараб сийраклаштиринг. Дарахт қишдан қай аҳволда чиққанлигига эʼтибор беринг. Мева тугиш имконияти қандайлигига (дарахт ѐши катта рол ўйнайди)

3. ВAҚТ
Дарахтлар одатда июн ойида бир қисм мевасини ўзлари табиатан
сийраклаштиради, қўл билан сийраклаштиришни шу муддатдан сўнг амалга оширинг. (климатик талабларга кўра бу вақт май ўрталари ѐки июн бошларига тўғри келиши мумкин).

4. УСЛУБ (МЕТОД)
Гулларни сийраклаштираѐтганда қўшни гул тўпларга зарар етказмаган ҳолда гул тўпининг фақат гул ҳосил қилувчи қисмларинигина олиб ташланг. Бу пайтда мўлжалингиздан кўра кўпроқ меваларни қолдиришингиз даркор, чунки меваларнинг бир қисми суст чангланиш ва табиий сийраклашиш сабаблари билан тўкилади. Меваларни ғўралигида сийраклаштираѐтганингизда уалар чўпларининг керакли жойларидан узиб олинг; сийраклаштирилаѐтган мевалар қолдирилаѐган мевалар устига тушиб уларга лат етказиши олдини олинг.

5. ЗAРAРЛAНГAН МЕВAЛAР
Сийраклаштириш жараѐнида дастлаб касалланган, формаси бузилган ва
ҳашоратлардан зарарланган меваларни олиб ташланг.

6. НAВЛAР (СОРТЛAР)
Гуллаш ва пишиш вақтидан келиб чиққан ҳолда навларни яхши билиш, уларни қайси пайтда сийраклаштиришни белгилаб беради. Эрта пишар навлар кеч пишар навларга нисбатан кўпроқ сийраклаштирилиши
керак.

7. ТЕПAДAН-ПAСТГA
Сийраклаштиришни дарахтнинг тепасидан пастга қараб амалга оширинг. Aгар дастлаб пастдан бошласангиз дарахт тепасини сийраклаштириш учун нарвон ўрнатганингизда нарвон ѐки тепадан тушаѐтган мева пастда сийраклаштирилган меваларга зарар етказиши мумкин.

8. ТAЖРИБA
Боғингиз учун қайси усулда ва ҳолда мева сийраклаштириш яхши натижа беришини тажриба орқали меваларингизни турли вақт ва зичликларда сийраклаштириш орқали аниқланг.

9. МAСЛAХAТ
Сийраклаштириш ҳусусида савол туғилганда ѐки янги навни сийраклаштираѐтганингизда ҳар дом малакали мутахассис билан
маслаҳатлашинг.

10. ҚAЙДНОМA (ЁЗИБ БОРИНГ)
Ҳар йилги мева сийраклаштириш натижаларни, навлар бўйича вақти, мева ҳажми ва сифатини, ѐзиб боринг.

Манба: https://t.me/Karantin_Kitoblar

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube