Get Mystery Box with random crypto!

#Cавол_жавоб ЭКСПЕРТДАН МАСЛАҲАТ 🗨 Ассалому алейкум Зар | AgroMart.Uz

#Cавол_жавоб

ЭКСПЕРТДАН МАСЛАҲАТ

🗨 Ассалому алейкум Зарип ака. Ишларингиз яхшими. Ўтган йили кузда олма, нок дарахтларини экувдим бу йил бахорда қанақа тадбирларни қилишим зарур? Олдиндан РАХМАТ.

Жавобни ўсимликлар химояси боғдорчилик ва узумчилик бўйича мутахассис Зарип Пулатов беради:

🗨 Ва алайкум ассалом. Куртак очилгунча, ҳавонинг ҳарорати +5С дан юқори пайтда 3% ли бордо суюқлиги ёки мис таркибли препарат (масалан хлорокис мед - 10 литр сувга 40 грамм) сепилади. Ҳамма кўчатни ердан 80 см юқоридан текис кесинг, янги новда чиқара бошлаганда расмини ташласангиз яна тавсия берилади. Қолган ишлари одатдагидек, меъёрида суғориш, бегона ўтлардан тозалаш ва кўчат атрофидаги қаткалоқни юмшатиш.

Экспертдан онлайн (сайт орқали) маслаҳат олиш: https://bit.ly/2WR5OyV

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube