2021-12-14 15:31:17
"
Бир нарсани аниқ тушуниш лозим - хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарур" - Президент.
Бунда
аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ҳудудларда хизматларни
3 та йўналишда ривожлантирилиши таъкидланди.
Биринчи йўналишда:
- хизматлар
158 та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилади;
- йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда “тайёр лойиҳа” асосида
туризм хизматлари йўлга қўйилади;
- янги меҳмонхона, дам олиш масканлари уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғини
2 баробар паст ставкада тўлайди;
- туризм соҳаси учун
махсус солиқ режими жорий этилиб,
уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ
1 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиқлари эса ҳисобланган суммадан
1 фоизи миқдорида белгиланади;
- оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида
меҳмон уйларини ташкил этиш ва таъмирлаш учун ҳам имтиёзли кредит ажратилади;
- қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари
мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.
Базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг
Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
5.1K views12:31