Get Mystery Box with random crypto!

#тарих 1941 йилнинг 15 октябр куни Жануб-Ғарб фронтнинг 38-арм | Бахром Исмаилов

#тарих
1941 йилнинг 15 октябр куни Жануб-Ғарб фронтнинг 38-армияси 353-полки 47-тоғ-ўқчилар бўлими Трудолюбовка (Харков вилоятининг Краснокутский тумани) қишлоғи учун жанг утказган.
Бу полкнинг жангчиси Андижонлик Кучкар Турдиев (1917-1989) душман гарнизони жойлашган ўқ нуқтасини (ДЗОТ) портлатди, 7 Гитлер аскарини (шу жумладан, бир офицерни) йўқ қилди, иккитасини қўлга олди, ушбу харакатлар унинг бўлинмасига жанговар топшириқни бажариш имкониятини яратди.
Натижада 1942 йил 27 мартда Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонига сазовор бўлди.
Юксак унвонга сазовор бўлган биринчи ўзбек бўлди.
Келажакда у урушни охиригача утди, ҳарбий мактабни тугатди, рота ва батальонга қўмондонлик қилди, икта Қизил байроқ ордени, икта Ватан Урушининг ордени ва кўплаб медаллар билан тақдирланган.