Get Mystery Box with random crypto!

Кредит калькулятори учун ПЛТ функциясининг имкониятлари: ПЛТ | Excel Hacks

Кредит калькулятори учун ПЛТ функциясининг имкониятлари:

ПЛТ
функцияси кредит тўловларини аннуитет усулида ҳисоблашда фойдаланилади. (Аннуитет усулида асосий қарздорлик суммаси ўсиб боради, яъни ойларга тенг тақсимланмайди, ва ойлик тўловлар бир ҳил суммада тўланиб борилади)

Ойлик тўлов = ПЛТ(Ставка, Кпер, Пс, Бс, Тип)

СТАВКА
- тўлов даври учун фоиз ставкаси (ойма-ой бўлса = йиллик %/12, хар 2 ой бўлса = йиллик % / 6 ва ҳоказо).
Кпер - тўловлар сони, яъни тулов 1 ойда бир маротаба бўлса кредит давридаги ойлар сони.
Пс - бошланғич баланс, яъни кредит суммаси.
Бс - оҳирги баланс, одатда кредит қарздорлиги ёпилиши яъни 0 тенг бўлиши керак, лекин формула ёрдамида бир неча даврга бўлган холда узгарувчан аннуитет тўловларини ҳисоблаш мумкин.
Тип - ойнинг бошига ҳисоблаш учун = 1, оҳирига хисоблаш учун = 0.
#ПЛТ


Каналга уланинг
: Excel Hacks | Excel Hacks Videokursi