Get Mystery Box with random crypto!

Кеча кечқурун ўзини Саша деб таништирган одам менга мурожаат қ | Абдуроҳман Тблог'с

Кеча кечқурун ўзини Саша деб таништирган одам менга мурожаат қилиб, серверга доступ беришни сўради. Жуда ҳам ҳайрон қоладиган ҳолат эди аслида. Чунки серверлар кўп ва айнан қайси серверга доступ беришни ва асосийси нима учун доступ беришни билмас эдим. Сўроқлардан сўнг қайси серверга доступ кераклигини аниқлагач, бугун ўша ташкилотнинг раҳбари билан алоқага чиққанимга, ўша ташкилот раҳбари бошқа бировга доступ бериш керакмаслигини, сўраган одам бу ташкилотга дастурий воситани қарзга ўрнатиб, фойда билан чиққан пайт оплата бўлишини айтган экан. Энди бўлса ўша ташкилотнинг ходими серверга кирмоқчи экан. Сабаб: маълум эмас.

Ташкилотни раҳбарига ушбу хабарни айтганимдан сўнг жуда ҳам ҳайратга тушиб қолди. "Буни қарангда, агар менга чиқиб айтмаганизда, одамлар орқангиздан шунақа ишлар қилишини билмас экансиз" деб қолди ташкилот раҳбари. Тўғриси, ўзим ҳам ҳайратда қолдим. Мени контактимни қаердан ва кимдан олганини, айнан ўша ташкилотга мен серверни настройка қилиб берганимни қаердан билибди экан . Ушбу саволни ташкилот раҳбарига берганимда, мен сизни контактингизни берган эмасман деб жавоб қилди. Саволлар кўп, жавоблар эса кам.

Гапим сўнгида шуни айтишим мумкинки, ҳозирда ИТ соҳасида кибержиноятлар кўпайиб кетган. Турли хил йўллар билан клиентдан пул совуриш авжига чиққан. Яқинда ҳам худди шунга ўхшаш ҳолатга дуч бўлдим, Қарши шаҳрида. Замонавий асрда ё ИТдан хабардор бўлишингиз керак, ё ишончли кадрлар билан ишлашингиз керак. Сиз қандай фикрдасиз, изоҳларга ёзиб қолдиринг...