Get Mystery Box with random crypto!

#Дахшат Кеча Афғонистонда рўй берган зилзилада камида 9 та п | O‘zbekiston 24 | TEZKOR YANGILIKLAR

#Дахшат

Кеча Афғонистонда рўй берган зилзилада камида 9 та покистонлик ҳалок бўлган.

Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзила Покистон, Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари чегарасига яқин ҳудудда кузатилган.

Покистон фавқулодда вазиятлар хизмати вакилига кўра, зилзила кучидан Покистоннинг шимоли-ғарбий вилояти Хайбер Пантунхвада 9 киши ҳалок бўлган. 100 дан ортиқ кишилар шифохоналарга ётқизилган.

Зилзила Ҳиндикуш тоғ тизмаларида кўчкиларни келтириб чиқарган. Кўчкилар тоғ йўлларига тушиб транспорт ҳаракатини чеклаб қўйган.


O‘zbekiston 24