Get Mystery Box with random crypto!

#sport #yoshlar #repost МАҲАЛЛАЛАРАРО СПОРТ МУСОБАҚАСИ Яшноб | UYSOZLAR MFY YOSHLARI

#sport #yoshlar #repost

МАҲАЛЛАЛАРАРО СПОРТ МУСОБАҚАСИ

Яшнобод туманида жойлашган 230-сонли ўрта таълим мактабида “Менинг оилам спортчи” мавзусида спорт мусобақаси ўтказилди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ўтказилган мазкур спорт мусобақасида 3 та маҳалла фуқаролари йиғинидан 3-гуруҳ иштирокчилар иштирок этишди. Иштирокчилар Спорт мусобақасининг 5 шарти бўйича ўзаро куч синашиб берилган топшириқларни якунлашди. Спорт танлови натижаларига кўра:
1-ўрин - Уйсозлар маҳалласининг “Қалдирғочлар” жамоаси;
2 - ўрин - Янгинур маҳалласининг “Шунқорлар” жамоаси;
3 - ўрин - Нодира маҳалласининг “Зукколар” жамоасига насиб этди. Иштирокчилар Маҳалла хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

️️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Facebook Youtube Instagram Web-sit